Италиянинг марказий қисмида қор кўчкиси остида қолган меҳонхонада қутқарувчилар 25 январда кундузи фожианинг 25-қурбонини аниқлашди. Энди бедарак йўқолганлар сони 4 кишигача камайган.  

Askanews ахборот агентлигининг маълум қилишича, ўт ўчирувчилар вайроналар ва қор уюмлари остидан аёл кишининг жасадини чиқариб олишган.   

Фожиа 18 январда зилзила ва кучли қор ёғиши сабабли юз берган. Гран-Сассо тоғ массивида жойлашган Rigopiano меҳмонхонаси қор кўчкиси остида қолганди.