Италиянинг кўчки остида қолган меҳмонхонасидан сўнгги икки жасад олиб чиқилди

Жаҳон 26 Январь 2017 3270
Фото: ANSA/EPA

Италиялик қутқарувчилар мамлакат марказидаги Фариндола музофотида жойлашган Rigopiano меҳмонхонаси вайроналари остидан кўчки сабаб ҳалок бўлган яна икки кишининг жасадини олиб чиқишди. ANSA агентлигининг хабарига кўра, улар ушбу фожиада ҳалок бўлганларнинг сўнггиларидир.

Шу билан, табиий офат сабабли ҳаётдан кўз юмганлар сони 29 нафарга етди. Бедарак йўқолганлар рўйхатида тақдири номаълум бўлган кишилар иси-шарифи қолмади. 

Маҳаллий ҳокимият қор уюмлари ва кўчки остида қолганларни қидириш ишлари якунланганини маълум қилди. 

18 январда Марказий Италияда ер силкиниши сабабли рўй берган кўчки Rigopiano меҳмонхонасини босиб қолган эди. Бу пайтда бинода 40 киши бўлган. Ўтган ҳафта мобайнида қутқарувчилар вайроналар остидан 11 киши, мареммо-абруц овчаркасининг 3та боласини тириклай олиб чиқишди.

Кўпроқ янгиликлар