Қозоғистон ҳарбий-ҳаво кучларига тўртта Ми-35М кўп нишонли вертолётлар етказиб берилди, деб хабар қилди «Интерфакс».

Таъкидланишича, вертолётлар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик, шунингдек, Қозоғистон мудофаа вазирлиги ва “Рособоронэкспорт” корхонаси ўртасидаги келишув доирасида етказилган. 

Қозоғистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати учувчилар қайта тайёргарликдан ўтказилгани ва янги авиация техникасида парвозларни амалга оширишга тайёрлигини хабар қилди.