Туркия миллий авиакомпанияси Turkish Airlines Истанбул аэропортларидаги пайшанба ва жума кунги 327та маҳаллий ва хорижий рейсни кучли қор ёғиши сабабли бекор қилди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.

Шунингдек, Туркиянинг бошқа авиакомпаниялари – Pegasus, Atlasglobal ва Onurair Истанбул аэропортларидаги умумий ҳисобда 136та рейс бекор қилинганини маълум қилган.