Мадлен Олбрайт Трампнинг сиёсатига норозилик сифатида мусулмон бўлишга тайёр

Жаҳон 26 Январь 2017 15527

АҚШнинг собиқ давлат котиби, демократ Мадлен Олбрайт президент Дональд Трампнинг иммиграция сиёсатига норозилик сифатида Ислом динига киришга тайёрлигини билдирди. У ўзининг Twitter микроблогида шундай қайдни қолдирган.

"Мен католик динида тарбияландим, сўнгра, Епископаль черковига ўтдим, алалоқибат, оилам яҳудийлар бўлганини билдим. Мен бирдамлик нуқтаи назаридан Исломни қабул қилишга тайёрман. Хуш келибсиз, қочқинлар", - деб ёзган Олбрайт. У Америка "ҳар қандай дин ва ирқдаги кишилар учун эркин ва очиқ бўлиб қолиши керак"лигини қўшимча қилган.

Дональд Трамп 25 январь куни иммиграция сиёсати ва чегара назоратини кучайтиришни кўзда тутувчи фармонларни имзолаган эди. Associated Press агентлиги, ўз навбатида, ҳужжатларга асосланган ҳолда, Трамп 120 кунга АҚШнинг қочқинларни қабул қилиш дастурини тўхтатиш ниятида экани ва камида 30 кунга 7 мусулмон мамлакати фуқароларига виза беришга барҳам беришни режалаштиргани ҳақида хабар қилган эди. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95642 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46521 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51702 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9337 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20136 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 306 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 142 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 652 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 838 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 534 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар