«Марсель» Патрис Эврани ўз таркибига қўшиб олди

Спорт 26 Январь 2017 2627

Франциянинг «Марсель» футбол клуби аввал «Ювентус»да тўп сурган ҳимоячи Патрис Эвра жамоага келиб қўшилганини расман маълум қилди.

35 ёшли франциялик футболчи билан 18 ойга мўлжалланган шартнома имзоланди.

Эвранинг «Ювентус» билан шартномаси 2017 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етиши керак эди. Жорий трансфер ойнаси вақтида эса ҳимоячи «Валенсия», «Кристал Пэлас», «Лион» ва «Манчестер Юнайтед» клубларидан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Эвра «Ювентус»га 2014 йилнинг июлида ўтиб, Италия жамоаси сафида 82 учрашув ўтказди.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси учун 81 ўйинда майдонга тушган Эвра 2006 йилда Франциянинг «Монако»сидан «Манчестер Юнайтед»га ўтганди.

Кўпроқ янгиликлар