"Аш-Шабоб" гуруҳи жангариларининг Сомали пойтахти Могадишодаги меҳмонхонага уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 28 кишигача етди, деб хабар берди "Франс Пресс" ахборот агентлиги.

Аввалроқ 14 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. 25 январь эрталаб Dayah мехмонхонаси эшигига миналаштирилган автомобиль келиб урилган. Биринчи портлашдан сўнг иккинчи портлаш юз берган. Сўнгра ичкарига жангарилар бостириб кирган ва отишма бошланган.

Маълум қилинишича, яна 43 киши жароҳат олган.  

Dayah меҳмонхонаси Сомали парламенти биноси яқинида жойлашган. Унда кўпинча сиёсатчилар, ҳокимият органлари вакиллари ва тадбиркорлар тўхтайдилар.