Нью-Йорк ҳокими Трамп маъмурияти билан судлашмоқчи

Жаҳон 26 Январь 2017 7576
Фото: AP

Нью-Йорк мэри Билл Де Блазио АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти билан судлашишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ноқонуний муҳожирларга бошпана бераётган шаҳарларни федерал молиялаштиришни тақиқловчи фармон сабаб рўй бериши мумкин, деб ёзади Американинг Politico нашри.

Трамп чоршанба куни чегараларни қўриқлаш ва муҳожирлик ҳақидаги фармонларга имзо чекди. Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер фармонлар чегарада “жисмоний тўсиқлар” қурилиши, жиноий ишларга алоқадор ноқонуний муҳожирларни оммавий равишда мамлакатдан чиқариб юбориш, уларни федерал ҳукуматга топширишдан бош тортаётган шаҳарларни федерал молиялаштиришдан воз кечишга қаратилган чораларни ўзида қамраб олиши ҳақида маълум қилганди.

“Президент Трамп хавфсизликни ошириш мақсадида фармон чиқарди, бироқ Нью-Йорк ва мамлакатдаги бошқа шаҳарларда – бундай ҳукумат қадами аслида жамоат хавфсизлигига раҳна солиши мумкин”, — деди Блазио. Унинг сўзларига кўра, бу фармон сабаб молиялаштиришни қисқартириш шаҳар полиция бошқармаси, жумладан полициянинг муҳожирлар билан муносабатларига зарба бўлиб тушади.

“Вашингтонда ручка билан биргина имзо қўйиш Нью-Йорк аҳолиси ёки бизнинг қадриятларимизни ўзгартириб юборишга қодир эмас. Биз оилаларни ажратишга йўл қўймаймиз”, - деди Блазио.

Мэрнинг сўзларига кўра, фармон шаҳар томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган “юридик даъво” иши марказига айланиши катта эҳтимолга яқин. “Молиявий қисқартиришлар борасидаги қандайдир ҳаракатлардан сўнг Зак Картер (шаҳарнинг юридик масалалар бўйича юқори лавозимли маслаҳатчиси) бир соатдан сўнг судда бўлади”, - дея хулоса қилди Блазио.

Трамп фармони матни АҚШдан жиноят содир этган муҳожирларни чиқариб юборишни кўзда тутади. Биринчи навбатда бу жиноий ҳаракатларни амалга оширгани учун судланганларни қамраб олади. Бундан ташқари, давлатдан ноқонуний равишда пул маблағлари олган муҳожирлар ҳам чиқариб юборилади. 

Шунингдек Трамп қўшимча 10 минг муҳожирлик бўйича зобитларни ёллаш ҳақида ҳам сўз юритган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар