Америкалик опа-сингил теннисчилар Серена ва Винус Уильямс Мельбурнда давом этаётган Australian Open мусобақасининг финалига йўлланма олди.

Мазкур финал икки теннисчининг «Улкан тож» финалидаги тўққизинчи тўқнашуви бўлади. Ҳозирги вақтга қадар ўзаро учрашувларда Серена 6:2 ҳисобида устун келмоқда.

Опа-сингил Уильямслар охирги марта «Уимблдон» финалида 2009 йилда рўбарў келишганди. Илк тўқнашув 16 йил олдин US Open-2001да қайд қилинган.

Australian Open
Мукофот жамғармаси – 50 000 000 австралия доллари

Ярим финал

Винус Уильямс (АҚШ) – Коко Вандевей (АҚШ) 
6:7, 6:2, 6:3
Серена Уильямс (АҚШ) – Мирьяна Лючич-Барони (Хорватия) 
6:2, 6:1