Марказий Польшанинг Пётркув-Трибунальский шаҳри яқинида 30та енгил автомобиль ва 8та юк машинаси иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда TVN 24 хабар бермоқда.

Урилган автомобиллар карвони 500 метрга чўзилиб кетган. Машиналардан бири ёнган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар оловни зудлик билан ўчиришган ва унинг бошқа автомобилларга ўтиб кетишининг олдини олишган.

20 киши жароҳат олган. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ушбу йирик ЙТҲда ҳеч ким ҳалок бўлмаган