Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду сўнгги пайтларда мадридлик мухлислар ҳам унга нисбатан ҳуштакбозлик қилаётгани ҳақида гапириб, танқидларга эътибор қаратмаслигини айтиб ўтди. 

«Мен трибуналардан бўлаётган ҳуштакбозликларга қарши эмасман. Барча футболчиларни кимдир бир ёки бир неча сабабларга кўра ёмон кўради. Футболни танқидчиларимни хурсанд қилиш учун ўйнамайман. Мен ўз мухлисларимни, мени ҳурмат қиладиган, қўллаб-қувватлайдиганларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламан», – дея Роналдунинг сўзларини келтиради As нашри.