Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттареллага Италиянинг марказий қисмида қутқарув хизмати вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.