«Тошкент-4» терминали қурилишида 1400дан ортиқ оила кўчирилади

Ўзбекистон 26 Январь 2017 43540

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг янги терминалини барпо этишда 1407 оилани кўчириш режалаштирилган. Улар 540та тураржойда истиқомат қилишади. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ерусти иншоотлари эксплуатацияси департаменти ва аэродромлар бошқармаси раҳбари Антон Ходжаян маълум қилди. Бу ҳақда матбуот анжуманида иштирок этган Кун.Уз мухбири хабар берди.

«Тошкент-4» деб номланган янги халқаро терминал қуриб фойдаланишга топширилгач соатига 1500 йўловчига хизмат кўрсата олади. Терминал биноси афсонавий Ҳумо қушининг қанотларини ёйган шаклида барпо этилади. У 36 самолётга мўлжалланган перрон ва 1700 автомобиль учун тураргоҳни ҳам ўз ичига олади. 

Антон Ходжаяннинг сўзларига кўра, «аҳолини кўчириш ишлари билан Тошкент шаҳри ҳокимияти шуғулланмоқда. Янги терминал жойлашадиган ҳудудда истиқомат қилувчи фуқарога оилага мос келувчи хонадон, ёки ер участкаси ёхуд хоҳишидан келиб чиқиб, молиявий ҳуқуқи поймол қилинмаган ҳолда маблағ берилади». 

Шу масалага чуқурроқ ойдинлик киритган МАК бош директори Валерий Тян, товон пули уй эгасининг рози бўлгунича берилишини алоҳида таъкидлади. Бунда, унинг айтишича, ушбу ҳудудда яшовчилар ҳуқуқи бузилишига умуман йўл қўйилмайди. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8714 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9116 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9887 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35212 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51672 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 40 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 307 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 411 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 317 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар