Тошкент давлат иқтисодиёт университетида "Карьера куни" бўлиб ўтади

Жамият 26 Январь 2017 4040

Ёш мутахассисларни муносиб меҳнат билан бандлигини таъминлаш мақсадида 2017 йил 28 январь куни соат 10:00да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Карьера куни” ахборот таништирув тадбири бўлиб ўтади.

Тадбирда университет профессор-ўқитувчилари, бакалавриат ва магистратура босқичининг битирувчи курс талабалари иштирок этадилар. Талаба ёшлар электрон тарқатма материаллар, проспектлар ҳамда бошқа тақдимот услуб ва воситалардан самарали фойдаланиб, касбий ва малакавий билимлари, қобилиятлари ҳамда малакалари тақдимотини ўтказишади.

Таъкидлаш керакки, “Карьера куни” доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, Ўзбекистон темир йўллари АЖ, “Камолот” ЁИҲ, Марказий банк, Миллий банк, Микрокредитбанк, Асакабанк, Ҳамкорбанк, Ипотекабанк, Агоробанк, Туронбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Давр банк, ASIA ALLIANCE BANK, ORIENT FINANS BANK, “Korzinka.uz”, “Artel”, “Next”, “Makro”, “Nestle”, “International hotel Tashkent” каби ташкилот ва муассасалар ўз бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, битирувчи талаба ёшлар билан ишга жойлашиш ва касбга-йўналтириш бўйича мулоқотлар олиб боради ҳамда шартномалар имзолайди.

“Карьера куни” ахборот-танишитирув тадбирини ўтказишдан мақсад кадрларга буюртма берган иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан бакалавриат ҳамда магистратура босқичи битирувчилари ўртасида аниқ интеграцион ва ишга жойлаштириш бўйича тўғридан-тўғри узоқ муддатга мўлжалланган алоқалар ўрнатишдан иборат.


ТДИУ Ахборот хизмати
 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28619 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8022 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 124900 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг 60 фоизгача бўлган қисми ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 264 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 712 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 838 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар