АҚШга болалари билан келган ноқонуний муҳожирлар депортация қилинишидан қўрқмасликлари лозим, деб баёнот берди АҚШ президенти Дональд Трамп.

"Бу ерга фарзандларини олиб келганлар, жуда қўрқмаслиги керак", — деган Трамп АВС телекомпаниясига берган интервьюда. 

25 январь куни Дональд Трамп, иммиграция сиёсатини кучайтириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, жиноят содир этган ва шундай ишларда гумон қилинаётган ноқонуний муҳожирлар чиқариб юборилади. Гап вояга етмасдан аввал АҚШга келган ҳамда муҳожирларнинг фарзандлари ҳақида бораётгани йўқ.