Трамп Сурияда қочқинлар учун хавфсиз ҳудудлар ташкил этилишини тасдиқлади

Жаҳон 26 Январь 2017 3973

АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияда қочқинлар муаммосини ҳал қилиш учун хавфсиз ҳудудлар ташкил этиш ҳақида режалари борлигини тасдиқлади. Сиёсатчи бу ҳақда АВС телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Мен Сурияда кишилар учун хавфсиз зоналарни аниқ ташкил этаман. Ўйлашимча, Европа миллионлаб инсонларга (қочқинлар. – таҳ.) Германия ва бошқа давлатларга келишга рухсат бериб, катта хатога йўл қўйди. Энди эса биз у ердаги ҳалокатли вазиятни кўриш билан чекланаяпмиз», - дея маълум қилди Трамп.

Шу билан бир қаторда, миллиардер АҚШда Европадаги қочқинлар билан боғлиқ вазият юзага келишини истамаслигини айтиб ўтди.

Аввалроқ Reuters агентлиги АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан ишлаб чиқилган фармон лойиҳаси суриялик қочқинлар учун хавфсиз ҳудудларни ташкил этишни кўзда тутиши ҳақида хабар берганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар