“Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти инглиз тилида ҳам фаолият юрита бошлади

Жамият 26 Январь 2017 2572

2017 йил 25 январь куни интернет тармоғининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали доирасида “Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайтининг (www.kids.gov.uz) инглиз тилидаги талқини ишга туширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур веб-сайт Ўзбекистон Республикасидаги юртимизда ишлаб чиқилган шу туркумдаги илк лойиҳа ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги раҳбарлигида «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, 2016 йилнинг 13 июнида ишга туширилган.

Шунингдек, ушбу веб-сайтда Ўзбекистон Республикаси ва ҳукумат тузилиши ҳақида умумий маълумотлар содда матнлар ва расмлар ёрдамида тасвирлаб берилган.

Кўпроқ янгиликлар