Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 январдаги қарорига асосан Маҳмудов Низом Жалолович «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда агентликнинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.

Маълумот учун, Н.Махмудов шу кунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими лавозимида фаолият юритган. 

Бунгача эса кўп йиллар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари сифатида меҳнат қилган.