Ўзбекистонлик ўқитувчилар АҚШда ўтган мусобақада иккинчи ўринни эгаллашди

Жамият 26 Январь 2017 10913

АҚШда ўқитувчилар учун халқаро малака ошириш (ТEА) дастури ўтказилмоқда. Унда ўзбекистонлик ўқитувчилар - Ҳакимхўжаев Нодир, Эрқулова Феруза ва Ҳамраева Наргиза ҳам иштирок этмоқда. Дастур доирасига дунёнинг турли мамлакатларидан келган малакали ўқитувчилар билан тажриба алмашиш, АҚШ университетларининг бир нечтасида олти ҳафталик малака ошириш ва Қўшма Штатлардаги ўрта мактабларда амалиёт ўтказиш киради.

Дастур доирасида 25 январь куни Poster fair (плакатлар ярмаркаси) мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа шартига мувофиқ иштирокчилар бир ярим соат давомида ўз мамлакатлари ва унинг таълим тизимини ёритиб берувчи плакат ва кўргазмалар тайёрлаши керак эди. Ғолибларни аниқлаш учун овоз бериш жараёни махфий равишда ўтказилди.

Овоз бериш натижасига кўра, ўзбекистонлик ўқитувчилар жамоаси 39 мамлакат ичида фахрли 2-ўринни, МДҲ давлатлари орасида эса 1-ўринни қўлга киритди. Мусобақада 1-ўрин Ганага, 3-ўрин эса Қозоғистон вакилларига насиб этди. 

Мусобақа расмий мақомда бўлмаса-да, бироқ унда қатнашганлар Ўзбекистоннинг маданияти, таълим тизими ва ривожланиш йўли ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлишди.

 

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар