Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Улуғбек Бақоев «Бухоро» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, Бақоев клубда терма жамоанинг собиқ устози Вадим Абрамов билан биргаликда ишлайди.Абрамов жамоага маслаҳатчи-мураббий лавозимига тайинланган.

Катта мураббий лавозимида Шуҳрат Файзиев ишлайди. Дарвозабонларга эса Нурилло Ҳабибов мураббийлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Вадим Абрамов клуб бош мураббийи бўлиш таклифини рад қилгани ҳақида хабарлар тарқатилганди.