General Motors автомобиль концернининг Канададаги Барри шаҳрида жойлашган дилерларидан бирида 1993 йилда ишлаб чиқарилган ҳамда умуман йўл юрмаган Cadillac Allante родстерини топишди. Янги машина тахминан 59,5 минг АҚШ долларига сотилмоқда, деб ёзади Autotrader сайти.

Италиянинг Pininfarina ательеси (у кузовни ҳам яратган) томонидан ишлаб чиқилган Allante модели 1986 йилда тақдим этилган. У олди узатмали Eldorado’нинг қисқартирилган платфомасида қурилган. Родстернинг аввалги нусхалари 170 кучли 4,1 литрлик ҳажмга эга “саккизталик” билан жиҳозланган.

Шундан сўнг унинг ўрнига 200 кучли 4.2 агрегати келган бўлса, 1993 йилда 4,6 литрли V8 двигателига эга ҳамда 295 от кучилик машина пайдо бўлди. Барча моторлар тўрт поғонали “автоматлар” билан жуфтликда ишлаган.

Суратдан кўриш мумкин-ки, сотувга алюминийли томи олинувчи вариант қўйилган. Шунингдек, модель оиласида енгил жойлашувчи томга эга нусха ҳам бўлган. Моделнинг алоҳида хусусиятлари – бутунлай электрлаштирилган қурилмалар панели, шунингдек бошқарилувчи амортизаторларга эга илгаклардан иборат.

Модель 1993 йилда ишлаб чиқаришдан олинган бўлиб, тахминан 21 мингта Cadillac Allante тақдим этилган.