Корея республикаси мамлакатда Америкада ишлаб чиқилган 36 та модернизациялашган Apache вертолётларини жойлаштирди. Бу ҳақда Корея миллий мудофаа вазирлиги хабар қилди. 

"1,6 млрд долларлик 36 дона AH-64E вертолётини етказиб бериш бўйича шартнома 2013 йилда имзоланган эди. Шартнома бажарилди, машиналар қўшинлар ихтиёрига юборилди", - дейилади вазирлик хабарида. Маълумотларга кўра, эндиликда, Жанубий Кореяда жами 84 дона Apache вертолёти мавжуд. 

Хабар қилинишича, АҚШ февраль ойи бошларида Кореядаги ҳарбий базасида 24та AH-64D зарба берувчи вертолётни жойлаштиради.

Apache вертолётлари биринчи навбатда танклар ва бошқа зирхли техникаларга қарши курашга мўлжалланган.