АҚШ Бирлашган миллатлар ташкилотида  (БМТ) ақллироқ ишлаб, ўз қадр-қиммати ва қудратини намоён этиш ниятида. Бу ҳақида мамлакатнинг БМТ қошидаги доимий вакили Никки Ҳейли бутун жаҳон ташкилотининг штаб-квартирасига ташрифи давомида маълум қилди. РИА Новости шу ҳақида хабар берди.

Жума куни Ҳейли БМТ бош котибига ишонч ёрлиғини топширди. 

"Ўзгаришларни бизнинг олиб борадиган ишларимиздан билиб оласиз. Гап кўпроқ эмас, ақллироқ ишлаш ҳақида кетмоқда", - деди Ҳейли журналистларга. 

"Маъмуриятимиз мақсади — БМТда қадриятларимизни кўрсатиш - бу қудратимиз, овозимизни кўрсатиш ҳамда иттифоқдошларнинг қўллаб-қувватлашига эга бўлиш демакдир. Шунингдек биз ҳам уларни қўллаб-қувватлашимиз лозим. Бизни қўлламайдиганларни эса тўғри чақирамиз", - қўшимча қилди Ҳейли.