Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий таълим муассасалари ректорларининг виртуал қабулхонасини ташкил этиш тўғрисидаги буйруғини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган АДТИ ректорининг виртуал қабулхонаси самарали  фаолият олиб бормоқда.
Ўтган йилнинг 20 декабрида www.rektor.adti.uz  электрон манзилида иш бошлаган виртуал қабулхонага шу кунгача олий таълимга оид хизматларни кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган  31 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар таркибида 19 та ариза, 2 та шикоят ҳамда 10 таклиф бўлиб, жами 31 та мурожаатнинг 29 таси ижобий ҳал этилган ва қолган иккитаси эса кўриб чиқилмоқда.

Элмурод Эрматов, Андижон