Англия Лига кубоги ярим финалининг жавоб ўйинида "Ҳалл Сити" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди. Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланган бўлса-да, биринчи учрашувдаги 2:0 ҳисобидаги ғалаба эвазига "МЮ" финалга йўлланмани қўлга киритди. 

Ўйиннинг 35-дақиқасида Хаддлстоун пенальтини аниқ амалга ошириб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. 66-дақиқада Погба орадаги фарқни тенглаштирди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Ньяссе томонидан киритилган гол мезбонларга ғалаба келтирди. 

Финалда "МЮ" "Саутҳемптон" билан куч синашади. Учрашув 26 февраль куни "Уэмбли"да бўлиб ўтади. 

Ҳалл Сити – Манчестер Юнайтед 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар:
1:0 – 35, пенальти Хаддлстоун, 1:1 – 66 Погба, 2:1 – 85 Ньяссе.
Ҳалл Сити – Маршалл, Доусон, Магуайр, Таймон, Мейлер, Мэлоуни (Эвандро, 64), Хаддлстоун, Клукас, Ньяссе, Диоманде (Эрнандес, 70), Боуэн (Маркович, 59).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Жонс, Рохо, Дармиан, Смоллинг, Лингард (Руни, 79), Кэррик, Эррера, Погба, Рэшфорд (Феллайни, 90), Ибраҳимович.
Огоҳлантиришлар: Жонс (11), Рохо (87).