Болаларни МТМларга қамраб олиш 26 фоиздан 48 фоизга кўтарилади

Ўзбекистон 27 Январь 2017 6310
Фото: ЎзА

Пайшанба куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Ҳаракатлар стратегияси муҳокамасининг навбатдаги йўналиши муҳокама қилинди - ижтимоий соҳадаги устувор йўналишлар. Бу соҳадаги энг диққатга сазовор тизимлардан бири - фан ва таълим тизими. 

Тадбирда иштирок этган мутахассисларимиз соҳада жуда кенг қамровли масалаларга ойдинлик киритишга тўғри келиши таъкидлашди. Бугунги кунда мактабгача таълим муассасида (МТМ) болалар қамрови 26 фоиз бўлса, дастур ишлаб чиқилгандан кейин 50 та янги боғча қурилиши, 2200 МТМ қайта таъмирдан чиқарилиши натижасида ушбу кўрсаткич 48 фоизга етиши қайд этилди. Шунингдек хусусий боғчаларга эҳтиёж борлиги, уларга кенг имкониятлар яратилиши ҳам айтиб ўтилди. 

Таъкидлаш жиозки, 2017 йилда 300дан ортиқ мактабни қайта таъмирдан чиқариш мақсад қилинган. Бундан ташқари, мактаблар 11 йиллик бўлмаслиги, бундай лойиҳа йўқлиги таъкидланди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бугунги кунда "9+3" тизимига амал қилинмоқда (яъни 9 йил мактаб ва 3 йил коллеж, лицей). 

Ҳар йили меҳнат бозорига кириб келадиган ярим миллион йигит-қизларни иш билан таъминлаш - катта муаммо эканлигига урғу берилди. Бу борада ишлар олиб борилаётгани таъкидланди. 

Шу ўринда, аҳолининг 60 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат эканлиги ва бу ёшларга доир сиёсатни такомиллаштиришни талаб қилиши алоҳида қайд этилди. Ёшларимиз бугунги кунда қандай мафкуравий йўналишда кетяпти, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, илм-фан, спорт, санъат билан шуғулланишга жалб қилиш муҳимлигига эътибор қаратилди. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38374 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90772 Ўзбекистон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 319 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2012 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 2804 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1313 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3333 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 618 Технология
Сериал давом этади: «Барселона» келишув яқин дейди, «Ливерпуль» рад этади
23:05 / 17.08.2017 1037 Спорт
Кўпроқ янгиликлар