Эрдўған Трамп билан учрашмоқчи

Жаҳон 27 Январь 2017 5432
фото: AP

Туркия президенти Тоййиб Эрдўған АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш ниятида эканини маълум қилди. Бу турк-америка муносабатларини яхшилаши мумкин.

"Менда, шунингдек, жаноб Трамп билан яқин вақт ичида учрашиш нияти ҳам бор. Музокараларда турк-америка муносабатлари асосий мавзуга айланади. Бизнинг стратегик алоқаларимиз ҳозир яхши ишламоқдами? Йўқ. Биз уларни яхшилашимиз лозим", - деди Эрдўған Туркияга Шарқий Африка давлатлари бўйлаб сафаридан қайта туриб бир гуруҳ турк журналистларига. Бу ҳақда Hurriyet хабар берди.

"Биз НАТОга аъзо икки давлатмиз, бироқ муносабатларнинг ҳозирги даражаси НАТО мамлакатлари ҳамжиҳатлигига мос келади, деб бўлмайди. Албатта, биз шу орқали Трампнинг НАТО ҳақидаги яқинда берган баёнотлари асл мақсади нима эканини билишни истаймиз", - деб таъкидлаб ўтди Туркия етакчиси.

Туркия ва АҚШ ўртасидаги яна бир муҳим масала иқтисодий, айниқса, мудофаа саноати соҳасидаги муносабатларни янада яхшилашдир, деди Эрдўған.

Бундан ташқари, Туркия президенти америкалик ҳамкасби билан туркиялик мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленнинг экстрадицияси борасида ҳам фикр алмашмоқчи. Анқара уни ўтган йилнинг июль ойидаги ҳарбий тўнтаришга уринишни ташкиллаштиришда айбламоқда. "Биз бу мақсадга дарҳол эришишни истаймиз (Гуленни беришлари – таҳ.). Биз тақдим этилган 85та файл тақдири ҳақида сўраймиз ҳамда тергов доирасида янада кўпроқ ишларни жўнатамиз", - деди у.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар