Google Chrome'да саҳифаларни янгилаш тезлашади

Технология 27 Январь 2017 2604

Google компанияси Facebook ҳамда Mozilla Firefox билан ҳамкорликда Chrome'ни яхшилаш борасида иш олиб бормоқда. TechCrunch портали берган маълумотга кўра, тез орада дастурда саҳифа янгилаш янада тезлашади. 

Мутахассислар фикрига кўра, Google Chrome'да саҳифалар янгиланишининг тезлашиши сўровларнинг чекланиши ҳисобига амалга оширилади. Янги система сабабли саҳифа янгиланиши 28 фоизга тезлашади. 

Саҳифа янгиланишини тезлаштиришга асосий сабаблардан бири бу фойдаланувчилар ижтимоий тармоқда янги маълумотларни имкон қадар тезроқ олишига эришиши бўлган. 

Кўпроқ янгиликлар