Исроил полицияси бош вазир Биньямин Нетаньяхуни ўз ваколатларини суистеъмол қилиш бўйича тергов доирасида 3 соат сўроқ қилди. Бу ҳақда Haaretz нашри маълум қилди. 

"Нетаньяхунинг Қудусдаги қароргоҳида ўтган сўроқ 3 соат давом этган", дейилган хабарда.

Нашр маълумотларига кўра, полициянинг ўта муҳим ишлар бўйича бўлими "Лахав-433" терговчилари 27 январда Нетаньяху қароргоҳига келиб, уни "иккита иш" бўйича сўроқ қилишган. Ишлардан бири икки тадбиркордан совға олишда уларнинг нотўғри расмийлаштирилиши, иккинчиси эса Yediot Ahronot нашри таҳририяти сиёсатига таъсир қилишга уринишлар билан боғланган.   

Нетаньяху бир қатор ОАВда овоза қилинган ўзига қўйилаётган айбларни бир неча маротаба рад этган. "Менга қарши ОАВда катта кампания олиб борилмоқда, унинг мақсади мен бошчилик қилаётган ҳукуматни ағдаришдан иборат", деб айтганди бош вазирнинг ўзи. Нетаньяхунинг айтишича, унга қарши кампанияда нафақат журналистлар, балки терговчи, судья ва жаллодлар ролини бажараётган матбуот вакиллари иштирок этмоқда. 

Нетаньяху йилнинг биринчи ҳафтасида ҳам сўроқ қилинганди. Биринчи сўроқ 3 соатдан кўпроқ, иккинчиси 5 соатдан кўпроқ давом этган.