Хитойдаги робот-журналист бир сонияда битта мақола ёзади

Технология 27 Январь 2017 4990

Хитойдаги Сяо Нань исмли робот-журналист бир сонияда битта мақола ёза олади. У Жанубий Хитойнинг Гуандун вилоятидаги "Наньфан душибао" газетасида "ишлайди". Сунъий онг элементлари бўлган электрон қурилма яратувчилари сўзларига кўра, у кичик бўлган изоҳлар, шунингдек катта муҳаррирлик мақолаларини ҳам тайёрлаши мумкин.

"У оддий мухбирларга қараганда, кириб келувчи маълумотларни самарали қайта ишлашда кўп фойда келтиради. Унинг асосий хусусияти – тез мақола ёзиши", - дея Пекин университети робототехника соҳаси мутахассиси Вань Сяоцзюннинг сўзларини келтиради "Чжунго жибао" газетаси.

Сяо Нань ўзининг биринчи мақоласини Хитой тақвими бўйича янги йилга бағишлади. У 27 январь куни нишонланади. Мақола мавзуси – оммавий байрам тадбирлари вақтида жамоат транспортининг юкламаси. Миллионлаб кишилар бу вақт мобайнида кўплаб сафарларга чиқади ҳамда бу темир йўл, автобус, денгиз ва авиатранспортдаги катта юкламаларга олиб келади, деб ёзган робот.

Бироқ робот-журналистда камчиликлар ҳам бор. Вань Сяоцзюннинг сўзларига кўра, қурилма "ҳозирча мулоқот қила олмайди" – яъни, Сяо Нань берилган саволларга жавоб бериб, маълум бир фикрни мустақил равишда билдирмайди. Аммо ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, робот "газеталар ва бошқа ОАВ фаолиятини муҳаррирлар ҳамда мухбирларга ёрдам бериш орқали сезиларли даражада яхшилаши аниқ".

Хитойда кейинги вақтларда кўплаб янги роботлар яратилмоқда. Улардан ўйинлар, кекса ва касал инсонларга қараш, экскурсиялар ўтказиш ва маълумотномалар тақдим этишда, айниқса, самарали фойдаланилмоқда. Экспертларнинг таъкидлашича, улар келажакда тиббиёт соҳасида ҳам наф келтиришлари мумкин экан.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30857 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16961 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66689 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57652 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3651 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 4444 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3558 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар