Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон 27 Январь 2017 5950

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг 24 январидаги қарорга мувофиқ, Шокиров Баҳром Асқаралиевич Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказига янги раҳбар этиб тайинланди.

Баҳром Шокиров янги лавозимга тайинлангунга қадар 2015 йилнинг июлидан бери Марказнинг Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармасига раҳбарлик қилиб келаётганди.

Вазирлар Маҳкамаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази

Кўпроқ янгиликлар