ОАВ: Жанубий Корея президенти коррупция ва ваколатини суиъистеъмол қилганини рад этди

Жаҳон 27 Январь 2017 3160

Корея республикаси президенти Пак Кин Хе ўзига нисбатан илгари сурилаётган коррупция айбловини рад этар экан, уни "бемаънилик" ва "улкан туҳмат" деб атади. У "Чон Гю Чжэ ТВ" интернет-каналига берган интервьюсида шундай баёнот берди. Пак Кин Хе ўзи ва яқин дугонаси Чхве Сун Силь билан боғлиқ можарони "аввалдан тайёрланган фитна", деб баҳолади.

"Ҳозирги вазият кўплаб бўҳтонлар туфайли юзага келди, бу кишини тушкунликка туширади... Менга нисбатан айбловлар нафақат бемаъни, балки – улкан туҳматдир", - деб таъкидлаган Пак Кин Хе, бу ўзи йўл қўйган айрим хатолар туфайли вужудга келганини тан олган. 

Президент дугонаси Чхве Сун Силь билан тил бириктирган ҳолда йирик корпорациялардан пул ундирганликда гумон қилинмоқда. Бундан ташқари, у дугонасининг давлат ишларига аралашишига изн берган. Шу муносабат билан, 2016 йилнинг 9 декабрида Корея парламенти Пак Кин Хе ишончсизлик билдириш бўйича қарор қилган эди. 

Пак Кин Хе, бошловчининг Чхве Сун Силь давлат мулозимларини тайинлашда нақадар аралашганига доир саволига ҳам ойдинлик киритиб, ўзининг "ҳар қандай таклифга очиқ" бўлгани, аммо, ҳар бир номзод жиддий текширувдан ҳам ўтказилганини таъкидлаган. 

Президент, шунингдек, ҳокимиятни танқид қилган санъат арбобларининг қора рўйхати масаласига ҳам тўхталиб, унинг мавжудлигидан хабари бўлмаганини айтган. 

Жанубий Корея мухолифати эса, айни суҳбат сабаб Пак Кин Хени "матбуотдан шармандаларча фойдаланиш"да айблади. Хусусан, Корея Демократик партияси  "Тобуро" вакили Пак Кён Мининг айтишича, Пак Кин Хе "қасддан консерватив кайфиятдаги журналистни чақириб, фақат ўзининг айбсизлиги хусусида гапирган". 

"У ўзининг ёлғонлари билан дастлаб давлат тизимини ишдан чиқарди, энди иккиюзламачилик қилиб, айбсизлигини таъкидламоқда. Пак Кин Хенинг хулқини изоҳлаш учун сўз ҳам топиш мушкул", - деган Пак Кён Ми.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар