Бу тренинг натижасида сиз:

•  Рақобатчиларингиздан мижозларни тортиб олиш имкониятига эга бўласиз.

•  Сотувларни юксак маҳорат билан олиб борасизки, натижада мижозларингиз маҳсулот ва компаниянгизни ўзларига ўзлари сотадилар.

•  Сотув техникасини самарали тарзда ўрганасиз-ки, мижозларингизда эътирозга ўрин қолмайди. (Эътироз пайдо бўлган тақдирда ҳам сиз ҳар бир вазиятга ўз ўрнида қандай самарали жавоб бериш кераклигини билиб оласиз!)

•  маҳсулотингизни чегирмаларсиз ва рақобатчиларингизга нисбатан каттароқ нархда сота оласиз!

•  “Ўйлаб кўраман” деган мижозлардан буюртмалар ола бошлайсиз!

•  “Узиб оладиган” савдо таклифларини ёзишни ўрганасиз!

•  Энг илғор ва янгича савдо техникаларини ўрганасиз

•  Шахсий даромадингизни кўнгилдагидек даражаларга кўтарасиз.

КОМПАНИЯМИЗ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ

TMG (Trading Management Group) – брокерлик, юридик, консалтинг ҳамда бизнес тренинг соҳаларида фаолият кўрсатаётган республикамиз миқёсидаги илғор компаниялардан ҳисобланади.

Ташкилотимизга 2014 йили асос солинган бўлиб, шу кунга қадар юксак муваффақият ва тезлик билан ривожланиб келмоқда. Компаниямиз мақсади мижозларимизнинг соҳасидан қатъий назар, уларнинг савдо унумдорлиги кўтарилиши ва ривожланишида ўз ҳиссасини қўшишдан иборат. Айнан шу сабаб ташкилотимиз бугунги кунда нафақат республика, балки халқаро миқёсда бир неча юзлаб компаниялар билан мустахкам алоқа ўрната олди.

Тренинг мавзуларидан наъмуналар:

  • Сотув бўйича чемпионларнинг сирлари. Нима учун кимдир муваффиқиятли ва кўпроқ маҳсулот сотади, бошқалар эса умуман сотолмайди?
  • Фаол сотув сирлари.

  • Савдо бўйича музокаралар

•  Мижоз билан илк учрашув – шартнома учун энг зўр имконият.

•  Мижозингиз “Қимматэкан” деди. Чегирмасиз сотиш сирлари.

•  Эътирозларга қандай жавоб бериш мумкин?

•  Мижозни “сиқувгаолиш” санъати

•  Кирувчи қўнғироқлар. Мижоз ўзи сизга қўнғироқ қилганда...

•  Сиз учун сотувларни амалга оширадиган САВДО ТАКЛИФИ (Коммерческое предложение)

Тренерларимиз:

Ниязов Камол Дильшодович

ТREDING МANAGEMENT GROUP

компанияси бош директори

Отахонов Жавлонбек Мухаммадқодирович

TMG компанияси бош тренери

Муваффақиятли бизнес ташкил этишни истаган ҳар қандай тадбиркор ўз маҳсулоти ёки хизмати учун минглаб мижозлари навбат кутиб туришларини орзу қилади.

Кичик ва ўрта бизнес эгалари, тадбиркорлар ва сотув бўйича бўлим раҳбарлари, одатда қуйидагича саволлар билан бизга мурожаат этишади:

“Бизнинг маҳсулот ёки хизматимиз аъло даражада, жаҳон стандартларига мос равишда! Уни реклама қилиш, бутун республикага танитиш учун миллионлаб суммада маблағларни сарфлаймиз. Лекин, негадир мижозларнинг оқими кўнгилдагидек эмас – бизга мурожаат этаётганларни доимий мижозларга айлантириш, уларнинг маҳсулотимизни яна қайта харид қилиш учун мурожаат этиш кўрсатгичи жуда паст. Рекламага сарфланган миллионлаб пулларимиз ҳавога учиб кетмоқда ва ҳоказо.”

Уларнинг фаолиятини чуқурроқ ўрганиш, ҳар бир қадамларини мукаммал таҳлил қилиш натижасида шуни англаб етамиз-ки, бу тадбиркорларда СОТУВ ТИЗИМИ умуман йўлга қўйилмаган!

Статистик маълумотларга қараганда, афсуски, республика миқёсида 88 фоиз тадбиркорлар “САМАРАЛИ СОТУВ ТИЗИМИ” ҳақида умуман тасаввурга эга эмасликлари маълум бўлиб қолди!

Ваҳолан-ки, ҳар қандай бизнесда муваффақият гарови, Паретто қонуни бўйича, 80 фоиз сотув тизимига асосланган! Ахир тадбиркор тайёр маҳсулоти ёки хизматини мижозларга етарлича сота олмаса, табиийки, бу бизнес узоққа бормаслиги ўзингизга аён!

Хўш, САМАРАЛИ СОТУВ ТИЗИМИ ўзи нима дегани!

Содда қилиб тушунтирганда СОТУВ ТИЗИМИ бу ортиқча сарф-харажатларсиз мижозларни жалб этиб, уларни доимийликка айлантириш, тез-тез, қайта-қайта ва кўпроқ миқдорда маҳсулот ёки хизматларингизни сотиб олишлари учун ёрдам берадиган ажойиб техникалар.

Республика миқёсида юзлаб корхона ва ташкилотлар бизнинг TMG компаниямиз хизматидан унумли фойдаланиб, йиллик товар айланмаларини миллиардларга етказишди. Pride Club, Mega Ideal Avto, Schetchik.uz, AslKimyo, Techno Global Group, Trans Energy ва бошқалар шулар жумласидан!

Бу имкониятлар айнан Сизда ҳам мавжуд!!!

Ҳурматли тадбиркорлар! Савдо бўлими раҳбарлари! Корхона директорлари!

Ҳозирги ҳолатингиз қандай бўлишидан қатъий назар хизматларимиздан унумли фойдаланиб, Сиз ақл бовар қилмас муваффақиятларни қўлга киритишингиз мумкин!!!

Сизнинг қизиқиш ва эҳтиёжларингизни инобатга олиб,

2017 йил 1 февраль куни “САМАРАЛИ СОТУВ ТЕХНИКАЛАРИ” мавзусида мастер класс ташкил этишга қарор қилдик! Фақат бир кун!!! (Ўзбектилида!)

Манзил: Тошкент Молия институти янги биносида.

Мўлжал: Минор метро бекати.

Кириш нархи: мутлақо бепул!!!

Ш О Ш И Л И Н Г ! ! !

Ҳозироқ қўнғироқ қилиб, ўз жойингизни банд қилиб қўйинг!

ЎРИНЛАР СОНИ ЧЕКЛАНГАН!!!

Тел: +99871 1485500           www.tmg.uzwww.tenderbox.uz

Реклама ҳуқуқи асосида