Тереза Мэй: Ғарб Россия билан куч воситасида ҳамкорлик қилиши керак

Жаҳон 27 Январь 2017 7756
Фото: Getty Images

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Ғарб мамлакатларини Россия билан ҳамкорлик қилишда куч ишлатиш жиҳатидан ёндашишга чақирди. Бироқ, бунда сиёсатни шундай юритиш керакки, Москва билан йирик можаро келиб чиқмасин, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

«Россия ва Ғарб ўртасидаги зиддиятда «совуқ уруш» даврига қайтиш имконсиздек. Бироқ, биз Россия билан куч воситасида ҳамкорлик қилишимиз керак. Шу билан бирга, биз муносабатларимиз, тизим ва жараёнларни шундай йўлга қўйишимиз керакки, йирик можародан кўра, ҳамкорлик эҳтимоли кўпроқ бўлсин», — деган Британия бош вазири АҚШга уюштирган ташрифида. 

Бирлашган қироллик ҳукумати раҳбарининг қайд этишича, Қримнинг Москва назоратига қайтиши сабабли, шундай йўл тутиш талаб этилмоқда. Унинг қўшимча қилишича, Россия билан қўшни мамлакатларга, уларнинг хавфсизлиги борасида кафолат керак. 

«Россия билан қўшни бўлган мамлакатларга, уларнинг хавфсизлиги сўроқ остида эмаслиги бўйича кафолат бериш керак. Биз, Путиннинг талабларини қабул қилиш билан Шарқий Европага АҚШ (собиқ) президенти (Рональд) Рейган ва Тэтчер хоним (Буюк Британия собиқ бош вазири)нинг келтирган озодликни хавф остига қўймаслигимиз керак», — деб қўшимча қилган Мэй.

Кўпроқ янгиликлар