АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда илк марта хорижий мамлакат етакчисини қабул қилади. Бу АҚШнинг анъанавий иттифоқчиси бўлган Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй бўлади. Уларнинг учрашуви асосан иқтисодиёт ва хавфсизлик масалаларига бағишланади. 

"Биз бош вазир Мэй келаётганидан хурсандмиз, уни кутяпмиз", - деган Оқ уй матбуот котиби Шон Спейсер матбуот брифингида. "Ўйлайманки, савдо масаласи кўрилса керак", - деган Оқ уй расмий вакили. 

"Буюк Британия билан ўзига хос муносабатларга эга бўлганмиз, бош вазирнинг ташрифи буни исботлайди. Бироқ, биз янада яқинроқ бўлишимиз мумкин", - деб қўшимча қилган Спейсер.

Аввалроқ, Тереза Мэй АҚШ билан янги савдо келишувини тузишни режалаштираётгани хусусида сўз юритган эди. Учрашув кун тартибига қўйилган бошқа бир масала 2015 йил ёзида Эрон ядро дастурига доир келишув бўлиши мумкин. 

Бундан ташқари, икки томонлама учрашувда АҚШнинг НАТОга ёндашуви ҳам Россия билан муносабатларни қаййўсинда олиб бориш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.