Туркия сайёҳлар учун 3200 йил аввал қурилган ғор уйларни очади

Иқтисодиёт 27 Январь 2017 7372

Туркия ҳукумати мамлакат шимоли-ғарбидаги Болу провинциясининг Себен туманида жойлашган 3200 ёшли ғор уйларни сайёҳлар учун очишга қарор қилди. Бундан кўзланган асосий мақсад ҳудудда туризмни ривожлантиришдир.

Ҳукумат маҳаллий органлари илк бор 3200 йил аввал фригияликлар томонидан қурилган ғор уйларнинг тарғиботини ўн йил аввал бошлашган. Бироқ бу туман ҳали ҳам кўплаб сайёҳларни жалб этишга муҳтож. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар хабар берди. 

Хабарларга кўра, тўрт қаватли бино қўл ўймакорлиги ёрдамида қурилди. 

Себен ҳокимияти шунингдек, сайёҳларни жалб этиш учун ландшафт дизайн ва турар-жойлар қуриш устида ҳам иш олиб бормоқда. Мазкур лойиҳа ғор уйларни қайта тиклашга ҳам қаратилган.

Кўпроқ янгиликлар