Ўшлик йигит Японияда тандир сомса "бизнес"ини йўлга қўйди

Жамият 27 Январь 2017 27143
Фото: Sputnik

Токиодаги агломерациялардан бирида қирғизистонлик Шерзод Сатвалдиев тандир ясаб, Ўш сомсаларини ёпиб сотмоқда. Sputnik (Қирғизистон) мухбирининг интервью матни тақдим этилади

Шерзод асли Ўшда истиқомат қилган, япониялик қиз билан танишиб қолиб, у билан кунчиқар мамлакатга қараб йўл олган. Ўша ерда оила қуриб, 3 нафар ўғилнинг отаси бўлган. Ўғилларини Кавсар, Софиян, Алишер дея номлаган. Бир йил аввал Шерзод катта гултувакдан тандир ясади ва энди унда патир ва сомсалар ёпмоқда, ҳатто уларнинг сотувини ҳам йўлга қўйди. 

— Айтинг-чи, бундай бизнес билан шуғулланиш ғояси қаердан келди?

— Шунчаки миллий таомларимизни жуда соғиндим. Гултувакни тандирга мослаштириб олдим. Дастлаб патирчалар, кейин эса ўш сомсалари ёпа бошладим. Менга ёқди. Бу ҳақида Японияда яшайдиган қирғизистонлик ва ўзбекистонлик танишларимга айтдим. Уларга ҳам миллий таомларимиз таъми хуш келди. Акам менга қизиқишни бизнесга айлантириш ғоясини берди ва мен ижтимоий тармоқлар орқали сомсага буюртма ола бошладим. 

— Японияда уларни ким буюртма қилади?

— Бу ерга Марказий Осиёдан ташриф буюрганлар - қирғизлар ва ўзбеклар. 

—  Японлар-чи?

— Бизнинг ўлкаларда бўлган ва таомларимизни тотиб кўрган японлар ҳам сомса қидириб келишади, албатта. Умрида сомса емаган, бироқ шу ерда татиб кўриб доимий мижозларга айланган кишилар ҳам бўлди. 

Фото: Шерзод Сатвалдиев
Фото: Шерзод Сатвалдиев
Фото: Шерзод Сатвалдиев

— Қандай гўштдан фойдаланасиз?

— Қўй гўштидан, лекин унинг мазаси бизни ўлкалардагидан фарқ қилади. Бу ерга Австралиядан гўшт келтирилади. Бу Марказий Осиёдагидек мазали эмас. 

— Сиз ёпган сомсалар қанчадан?

— Агар қирғиз сомига айлантирадиган бўлсак, бир донаси 200 сом атрофида. 

— Буюртмалар кўпми?

— Ҳафтасига 2-3 марта.

— Бу сизнинг Токиодаги асосий даромад манбаингизми ёки бошқа касбингиз ҳам борми?

— Мен юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлайман, турли товарларни ташийман. Асосан, маиший техника. 

— Токиода сиздан бошқа яна кимдир тандир сомса ёпадими?

— Ҳозирча эшитмадим. Ҳойнаҳой, биргина мен бўлсам керак. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар