«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК халқаро йўналишларда доимий парвозларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Яқин орада Покистоннинг Лаҳор ва Тожикистоннинг Душанбе шаҳарларига парвозларни қайта тиклаш режалаштирилган.

МАКнинг 2017 йилги шу ва бошқа режалари хусусида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» бош директори Валерий Тян, миллий авиакомпания ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан уюштирилган матбуот анжуманида сўз юритди. Бу ҳақда Кун.Уз мухбири хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, Лаҳор ва Душанбе шаҳарларига парвозларни апрель ойигача қайта қўлга қўйиш борасида иш олиб борилмоқда. 

Бундан ташқари, 2018-20 йилларга қадар яна 4та Boeing-787 Dreamliner самолётларини харид қилиш бўйича шартнома имзоланган. Шу билан бирга, апрель ойида МАК Тренажёр мажмуасида Boeing-767 самолётининг «Full-flight» симуляторини ўрнатиш режалаштирилган. 

2017 йилда йўловчилар ва Ўзбекистонга ташриф буюраётган меҳмонларга жаҳон андозаларида юқори сервисни тақдим этиш мақсадида, Ислом Каримов халқаро аэропортининг соатига 1,5 минг авиайўловчига хизмат кўрсата оладиган «Тошкент-4» йўловчи терминалини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга ошириш давом эттирилади.