Ўзбекистон Республикасининг бир қатор ҳужжатлари замон талабидан келиб чиқиб қайта ишланади

Ўзбекистон 27 Январь 2017 15484

Ҳаракатлар стратегиясининг "Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар" бўлимида ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолият йўналишларида муҳим қонунчилик базаси яратилганлигига эътибор қаратилди. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ташқи сиёсат масалалари алоҳида ўрин тутади, унга бағишланган махсус боб ҳам мавжудлиги таъкидлаб ўтилди. 

Ўтган 25 йил ичида Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсати соҳасида 20га яқин қонун ҳужжатлари қабул қилинган, улар орасида айниқса Ўзбекистон Республикаси Дипломатик ваколатхоналари раҳбарларини тайинлаш, Давлат чегараси, Миллий хавфсизлик концепцияси, шунингдек, Ташқи сиёсий фаолият концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун шулар жумласига киради. Президентимиз ва Вазирлар Маҳкамасининг қатор фармон ва қарорлари ҳам алоҳида ўрин тутади. 

Ҳаракатлар стратегиясида ҳам Ўзбекистон Республикасида замон талабидан келиб чиққан ҳолатда бир қатор ҳужжатларни қайта ишлаш кўзда тутилаётганлиги таъкидланди. 

1. Ўзбекистон Республикасининг Халқаро шартномалар ҳақидаги қонуннинг янги таҳрири;

2. Ўзбекистон Республикасидаги Дипломатик хизмат тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири;

4. Консуллик уставининг янги таҳрири.

Амалга оширилаётган ишлардан асосий мақсад -  Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамжамиятга интеграциясини тобора чуқурлаштириш ҳамда Ўзбекистонни энг ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар