Ўзбекистон Украинага 7 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилади

Иқтисодиёт 27 Январь 2017 7426

Ўзбекистон ва Украина умумий қиймати 7,05 миллион АҚШ доллари бўлган ўзбек маҳсулотлари экспортига шартномалар имзолади.

“Жаҳон” ахборот агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасида Ўзбекистон ва Украина ишчи доиралари вакиллари ўртасидаги келишувларга имзо чекиш маросими бўлиб ўтган.

Ташриф давомида «Ўзсаноатэкспорт» АЖ ва «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ вакиллари Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари маҳсулотини Украинага экспорт қилиш бўйича шартномалар имзолади.

Маълум бўлишича, шартномалар 30 минг тонна аммиакли селитра ва 30 минг тонна карбамид экспортига имзоланган.

Ўзбек томони Украина ҳудудида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган минерал ўғитлар, текстиль маҳсулотлари ва халқ истеъмоли товарларини тизимли равишда етказиб беришни таъминлаш мақсадида савдо уйларини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Кутилишича, савдо уйлари 2017 йилнинг февралидан ўз фаолиятини юрита бошлайди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар