«Олмалиқ» клубининг эндиликда собиқ футболчисига айланган Зоҳир Пиримов Ўзбекистонда футбол орқасидан олган биринчи маошини ёдга олиб ўтди.

«Илк марта «Қизилқум» жамоасида маош олгандим — чамаси 60-70 минг сўм эди. Уни тўлиғича отамга берганман. Шу орқали оила бюджетига ҳисса қўшганман.

Футболни танлашимга айнан отам туртки берганлар. У киши чинакам мухлис. Болалигимда бирга футбол кўргани стадионга борардик. Самарқанднинг «Динамо» жамоаси ўйин­ларини қолдирмасдик. Менда айнан ўша пайт футболга нисбатан кучли қизиқиш шаклланган», дея Пиримовнинг сўзларини келтиради «Интерфутбол».