Венесуэла бош прокурори Луиса Ортега Диас Каракас судига мурожаат қилиб, Dolar Today сайтининг фаолиятини зудлик билан тўхтатиш борасида кўрсатма беришни сўраган. Бу сайт Америка миллий валютаси долларнинг маҳаллий валютага нисбатан "қора курси"ни эълон қилади

Ҳозирда, Венесуэлада миллий пул боливарнинг долларга нисбатан бир неча курси бор. DIPRO бўйича белгиланган курсга кўра 1 доллар 10 боливарга тенг бўлса, қўшимча алмашиш тизими DICOM бўйича 1 доллар 678 боливарга тенг. Аммо, бу иккиси ҳам "қора бозор" кўрсаткичидан анча паст бўлиб, бу ерда бир доллар 3,6 минг боливарга тенг. 

Ортега Диаснинг сўзларига кўра, прокуратурага сайтнинг ишлашига доир кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда, унинг фаолиятини суриштириш ишлари 2015 йил июнь ойидаёқ бошланган. Аниқланишича, сайт АҚШда рўйхатдан ўтган, унинг серверлари ҳам ўша мамлакатда жойлашган, деб ёзади Noticias24 портали.