Boeing Пентагонга самолётлар етказиб бериш шартномасини ютиб олди

Иқтисодиёт 28 Январь 2017 3196
Фото: AP

АҚШнинг Boeing корпорацияси Пентагонга 15 та KC-46 русумидаги ёқилғи қуювчи самолётни етказиб бериш бўйича шартномани қўлга киритди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда

Маълум қилинишича, битим қиймати 2,1 млрд долларни ташкил қилади. Корпорация шартнома бўйича самолётлар, иккита қўшимча двигатель ва бир нечта эҳтиёт қисмлар тўпламини етказиб беради. 

Таъкидланишича, шартнома бўйича ишлар 2019 йил августигача бажарилиши керак. 

Кўпроқ янгиликлар