Бразилияда 42 киши сариқ безгакдан ҳалок бўлгани тасдиқланди

Жаҳон 28 Январь 2017 2306

Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлиги 27 январда охирги ҳафталарда 42 киши сариқ безгакдан ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Маълум қилинишича, ҳаммаси бўлиб 107 ўлим билан тугаган шубҳали ҳолат таҳлил қилинган ва уларнинг 42 таси бўйича тасдиқловчи натижа олинган, яъни одамлар сариқ безгакдан вафот этишган. Яна 65 ҳолат бўйича таҳлиллар давом эттирилмоқда. 

Шунингдек, 555 нафар бемор ушбу касаллик аломатлари билан қайд қилинган. Улардан 86 нафарида сариқ безгак ташхиси тасдиқланган.

Касаллик бир неча ҳафта аввал Минас-Жерайс штатида қайд қилинган, сўнгра бошқа штатларга тарқалган.

Сариқ безгак ўткир юқумли касаллик бўлиб, унинг қўзғатувчиси чивинлар орқали ташилади. Касаллик тропик ва субтропик давлатларда тарқалган ва оғир умумий ҳолат, оғиз бўшлиғи, ошқозон ва ичакдаги қон кетишлар, буйрак ва жигарнинг шикастланиши, сариқ касал билан тавсифланади. Сариқ безгак ўта хавфли юқумли касалликлар тоифасига киради. 

Кўпроқ янгиликлар