Британиялик таниқли актёр Жон Хёрт 77 ёшида вафот этди, деб хабар берди 28 январда Hollywood Reporter нашри.

Нашр маълумотларига кўра, 2015 йил июнда актёрда ошқозоности бези саратони аниқланган. 

Independent британ нашрининг маълум қилишича, актёр маълум вақтдан кейин саратонни енга олганди. 

Хёрт Гарри Поттер ҳақидаги фильмлар орқали маълум. У бу фильмларда сеҳрли таёқчалар дўкони эгаси жаноб Олливандер ролини ижро этган. У шунингдек "Ярим тунги экспресс", "1984", "Бегона", " V — вендетта дегани", "Индиана Жонс ва биллур бош суяги қироллиги" ва бошқа кўплаб фильмларда роллар ижро этган. 2014 йилда рицар унвони билан тақдирланган.

Хёрт 4 марта BAFTA мукофотига ва бир маротаба "Олтин глобус" мукофотига лойиқ деб топилган.