Бугун хитойликлар Янги йилни катта тантаналар билан кутиб оладилар

Жамият 28 Январь 2017 6661

Хитой, Тайвань, Ҳонгконг ва Макаода миллионлаб хитойликлар 28 январда ўзларининг севимли байрамлари Чуньцзе – Баҳор байрамини кутиб оладилар. Дунёдаги энг кўп сонли миллатнинг вакиллари қаерда яшамасинлар, ўзларининг анъанавий янги йил байрамларини бир хилда бой дастурхон атрофида кутиб оладилар. Бу дастурхон оила фаровонлиги ва уруғ бирлашувини англатади. 2017 йил ой тақвимига кўра Хўроз йилидир.

Байрам арафасида Хитой раиси Си Цзиньпин ҳамюртларини ўз дўстлари ва оилаларини севиш, юқори маънавий сифатларни кўрсатиш, ватан равнақи учун астойдил меҳнат қилишга чорлади.

"Хитой халқи доимо муҳаббат ва юқори маънавийликни қадрлаган", деб айтди Хитой раҳбари Пекиндаги халқ йиғилишлари уйида.

"Сиз ишингизда қанчалик банд бўлишингиздан қатъи назар, яқинларингиз, дўстларингиз ва суюкли инсонларингизни унутманг", деб айтган Хитой раҳбари. Унинг айтишича, "муҳаббатда иккиюзламачилик, ўзини яхши кўриш ва шафқатсизликка ўрин йўқдир".

Си Цзиньпиннинг айтишича, хўроз ўзининг қувноқ қичқириғи билан бахтли келажакдан дарак беради. Унинг айтишича, Хитойда иқтисодий  ўсиш дунёдаги энг юқориларидан бири бўлиб қолмоқда, халқ ҳаёти мунтазам яхшиланмоқда, бироқ шунга қарамай "енгни шимариб" янада астойдилроқ меҳнат қилиш керак. "Хитой халқи нафақат буюк орзуларни, балки бу орзуларни амалга ошириш учун астойдил меҳнат руҳини кўрсатмоқда", деб айтди Хитой раиси.

Хитойда янги йил дастурхонида албатта балиқ бўлиши керак, чунки у тўкин-сочинлик рамзи ҳисобланади ("юй" хитойчада ҳам балиқ, ҳам тўкин-сочинликни билдиради). Шунингдек, азалдан бу байрамда чучвара тугиш русум бўлган. Чучвара ўзининг шакли билан кумуш ёмбини эслатади ва уни биргаликда тугиш "бирга пул топиш" деганидир. 

Байрам нафақат еб-ичишдан, балки "аждарҳо рақси", "шерлар рақси" каби қувноқ ўйинлар ва удумлардан иборат. 

Хитойликлар бир ҳафта давомида ярмаркалар, савдо марказлари ва сайёҳлик жойларига ташриф буюрадилар. Миллионлаб хитойликлар байрам кунлари хорижга ёки мамлакат бўйлаб саёҳатга жўнайдилар. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар