Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия тарихида Африканинг 23 та давлатига ташриф буюрган ягона сиёсатчи бўлди. 

Эрдўған бош вазир ва президент лавозимларида Африканинг 23 та давлатига 39 марта ташриф буюрган. Туркия президенти охирги ташриф буюрган Африка давлатлари Танзания, Мозамбик ва Мадагаскар бўлди.

Эрдўғаннинг бу ташрифлари Туркиянинг Африка давлатлари билан алоқаларининг мустаҳкамланишига шубҳасиз ҳисса қўшди. Ташрифлар давомида ўнлаб ҳужжатлар имзоланган. 

Эрдўған бош вазир ва президент лавозимларида ўтирган вақтда Туркиянинг Африка давлатларидаги дипломатик миссиялари сони 2009 йилдаги 12 тадан 2017 йилдаги 39  тагача етди. 

Эрдўған илк бор ташриф буюрган Африка давлати Миср бўлган ва бу 2004 йилда юз берган.