GM ва Honda биргаликда водородда юрувчи автомобиль яратишади

Технология 28 Январь 2017 4707

General Motors компаниясининг глобал маҳсулотларни яратиш бўйича ижрочи вице-президенти Марк Реусс ва Honda япон авиакомпаниясининг Шимолий Америка минтақаси бўйича операцион директори Тошиаки Микошиба "илғор технологияларга тааллуқли муҳим эълон"ни маълум қилишни мўлжаллаб қўйишган. Ҳозирча тафсилотлар ошкор этилмаган. Honda ва GM 2013 йилдаёқ ёнилғи ячейкаларидаги тизимнинг кейинги авлоди ва водородни сақлаш технологияларини яратиш бўйича альянс ташкил этишганди.   

Ёнилғи ячейкаларидан қувватланувчи моделлар автомобилсозларга иссиқҳона газларининг чиқарилишини камайтиришга қаратилган федерал ва давлат дастурлари ҳисобига маблағ келтиради. 

GM автомобиллар учун водород негизидаги ёнилғини яратиш устида 50 йилдан кўпроқ вақт давомида иш олиб боради. Водородда юрувчи синов прототипи – модернизациялашган Chevrolet Corvair ўтган асрнинг 60-йилларида чиққан.

Honda эса ўз томонидан, ўтган йил декабридан водород ёнилғи ячейкаларида ишловчи Clarity моделини Калифорнияда тақдим қила бошлади. 

Октябрда Chevrolet компанияси двигатели водород ёнилғи ячейкаларида ишловчи концептуал армия йўлтанламасини намойиш қилганди.

Кўпроқ янгиликлар