Хоразмда Вьетнам технологиясида йирик балиқчилик фермаси ташкил этилмоқда

Ўзбекистон 28 Январь 2017 15788

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрди. ЎзА агентлиги хабар беришича, Президентимиз вилоятга ташрифи доирасида Хива туманидаги “Болтабой оқсоқол” фермер хўжалигида ташкил этиладиган балиқчилик комплекси лойиҳаси билан танишди. 

Ҳозир мазкур хўжаликда 232 гектар ҳавзада балиқ етиштирилмоқда. Ўтган йили 490 тонна балиқ етказиб берилган. 

Фермер хўжалигида Вьетнам технологияси асосида балиқ етиштириш ва уни қайта ишлашни йўлга қўйиш режалаштирилган. Бу технология увилдириқларни интенсив усулда етиштириш ва ҳавзаларга юқори тиғизликда ўтказишга ихтисослашган. Бундай усул балиқларнинг омухта ем сарфига нисбатан ривожланиш суръати юқорилиги, салбий гидрокимёвий ҳолатлар ва касалликларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Одатда бир гектарлик ҳавзадан ўртача 15-20 центнер балиқ олинади. Вьетнам технологияси самарасида бу кўрсаткич 400 центнергача етади. 

Ушбу истиқболли лойиҳага "Ипотека-банк" кредит ажратган. Корхонада йилига 300 тоннадан ортиқ маҳсулот тайёрлаш, 20 иш ўрни яратиш мўлжалланган. 

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, “Хива наслли парранда” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилиши режалаштирилган паррандачилик маркази лойиҳаси билан танишди. 

"Ўзсаноатқурилишбанк" маблағлари йўналтирилаётган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 11 миллиард сўмни ташкил этади. Корхонада Италия ва Хитой ускуналари асосида йилига 51 миллион дона тухум, 1 миллион 40 минг дона жўжа етиштириш мўлжалланмоқда. Бу ҳар бир хонадонга 100 тадан жўжа тарқатиш, аҳоли фаровонлигини ошириш имконини беради. Корхонада 50 иш ўрни яратилади. 

Халқимиз етти хазинанинг бири деб биладиган паррандачилик ва балиқчилик бўйича ишга солинмаган имкониятлар кўплиги, бу тармоқлар аҳолини гўшт ва тухум билан таъминлаш, оилаларга даромад манбаи яратишда муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Агрофирмалар ташкил этиш орқали бу маҳсулотларни экспорт қилиш ҳам мумкин. 

Президентимиз Хива тумани Чодра қишлоғида Хурсанд Мадримов ва Оллаберган Раҳимов хонадонларига кириб, уларнинг турмуш шароити, даромадлари билан қизиқди. Томорқадан самарали фойдаланиш, лимон, ёнғоқ, анор, анжир каби сердаромад экинлар экиш зарурлиги ҳақида сўз борди. 

Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи давом этмоқда.

 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар