IT-гигант Microsoft Corp. компанияси акциялари 27 январдаги савдолар вақтида тарихий максимум қийматига эришди. Компаниянинг бир дона акцияси нархи 65,66 долларга етди, капиталлашуви эса 500 млрд доллардан ошиб кетди.   

Савдолар давомида компания акциялари 2,06 фоизга ошган. Акциялар қийматининг бундай ўсиши компания капиталлашувининг кескин ошишига олиб келди, бу қиймат 510,37 млрд долларни ташкил қилди. Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, компаниянинг бундай даражаси 2000 йилдан бери максимум ҳисобланади.      

Бундай ижобий динамика компаниянинг молиявий ҳисоботи билан боғлиқ. Компаниянинг 2016-2017 молия йили 2-чорагидаги (31 декабрда якунланган) соф даромади йиллик ифодада 3,6 фоизга ошиб, 5,2 млрд долларни ташкил қилган.     

Microsoft булутли технологияларга ихтисослашган бўлимида катта муваффақиятни қайд қилган. Бу бўлимнинг тушуми 8 фоизга ошиб, 6,9 млрд долларни ташкил қилган.